Эрон парламенти Қуддус бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди Қонун лойиҳасини 207 депутат маъқуллади.

Эрон парламенти Қуддус бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди Қонун лойиҳасини 207 депутат маъқуллади.

Эрон парламенти Қуддусни Фаластиннинг абадий пойтахти деб тан олиш ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилди.

ICANA ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, 207 депутат қонун лойиҳасини маъқуллади.
Эрон парламенти воизи Али Ларжоний Қуддус мақоми бўйича овоз беришнинг нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
«АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши ва бу билан Фаластин халқига ва бутун мусулмонларга қаттиқ зарба бериши манзарасида Қуддус бўйича ушбу ташаббуснинг парламентимизда қабул қилиниши жуда муҳим қадамдир», – деди Ларжоний.
Эрон парламентида 290 та депутат бор.

back to top