Япония Исроил билан Фаластинни яраштирмоқчи

Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно бундан бирмунча вақт аввал расмий ташриф билан Исроил ва Фаластинга келган ва Фаластин-Исроил музокараларининг навбатдаги босқичини Токиода ўтказишни таклиф қилган эди. Исроилнинг Walla портали маълумотига кўра, Исроил бош вазири Бенямин Нитаняху, Фаластин маъмурияти бошлиғи Маҳмуд Аббос ва АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиси Жаред Кушнер Япония ташқи ишлар вазирлигидан таклифнома олганлар.

Таъкидланишича, Токиода Фаластин-Исроил музокараларини ўтказиш ташаббуси Япония президенти Синжо Абега тегишли бўлиб, у шу тарзда «Тинчлик йўлаги» лойиҳасининг 10 йиллигини нишонламоқчи.
Ушбу лойиҳа Исроил ва Фаластин ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш ва молиялаштиришга қаратилган.

back to top