Қуддус Исломий-Насроний кенгаши яҳудийларга қаршилик кўрсатишга чорлади

Қуддус Исломий-Насроний кенгаши ҳар икки динга мансуб фаластинликларни ҳарбий сафарбарликка ва яҳудийларнинг ушбу шаҳар истилосини қонунийлаштиришга қарши уринишларига нисбатан қуролли курашларга тайёр туришга чақирди. Ташкилот вакили, фаластинлик роҳиб Мануэл Моссалам шундай баёнот берди.

Мануэл ота «Ислом жиҳоди» ҳарактининг миллий анжуманида юқоридаги мазмундаги нутқ билан чиқди. Руҳонийнинг атишича, Трампнинг қарори икки халқ учун икки давлат принципи асосида бораётган тинчлик жараёнларини ерга кўмди, энди ҳеч бир фаластинлик бу лойиҳага ишонмайди.
«Фаластинликлар энди ҳеч кимга ишонмайдилар. Ягона нажот қуролдан, қаршиликдан ва қонимиздандир», – деди насроний роҳиб. Шунингдек, у яҳудийларга қаршилик кўрсатиш учун Фаластин миллий армияси тузишга чақирди.

back to top