Logo
Print this page

Эрон БМТда Мянма бўйича резолюцияга овоз бермади

Ўзини мусулмонларнинг ҳимоячиси деб эълон қилган Эрон овоз беришда нега иштирок этмаганини изоҳлаб беролмаяпти.

Эрон БМТ Бош ассамблеясида Мянма бўйича резолюцияга овоз беришда иштирок этмади, бу эса Теҳронда катта танқидларга сабаб бўлди.
Эрон парламенти депутати Қосим Мирзоий İCANA агентлигига интервьюсида Эроннинг овоз беришда нега иштирок этмагани борасида парламентга сўров жўнатилганини маълум қилди.
Депутат Мянма ҳукуматининг роҳинжа мусулмонларга нисбатан қилмишларини ИШИД террорчиларининг ишига тенглаштирди.
«Биз ИШИДни қоралаймиз ва айни пайтда Мянма ҳукуматининг ишларига бепарво қараб турамиз», – деди Мирзоий.
Теҳрон университети ўқитувчиси Содиқ Зибакалим ўзининг Instagram даги саҳифасида Эроннинг овоз беришда иштирок этмаганини «аянчи ва ақлга сиғмас» ҳодиса деб баҳолади.
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга йўллаган очиқ хатида Зибакалим ўзини мусулмонлар ҳимоячиси деб эълон қилган Эрон овоз беришда иштирок этмаганини тушунтириб беролмайди, деган.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий Эроннинг овоз беришда иштирок эта олмаганини техник сабаблар билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, «Мянмада инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги резолюция борасида Эроннинг овози ёзма тарзда БМТ котибиятига топширилган».
БМТ бош ассамблеяси якшанба куни Мянма ҳукуматини Аракон штатида ҳарбий амалиётларни тўхтатишга ва ҳудудга халқаро инсонпарварлик ташкилотларни киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатни 122 мамлакат маъқуллади, 10 та қарши овоз берилди. Жумладан, Россия, Хитой резолюцияга қарши чиқди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика