Форс кўрфази давлатлари парламент воизлари Қувайтда учрашади

Форс кўрфази давлатлари парламент воизлари Қувайтда учрашади

Анжуман Қувайт амири шайх Сабоҳ Аҳмад Сабоҳ ташаббуси билан бўлиб ўтади.

Қувайтда 2018 йилнинг саккизинчи январида Форс кўрфази давлатлари парламент воизларининг анжумани бўлиб ўтади, деб хабар беради KUNA агентлиги Қувайт парламенти воизи Марзук ал-Ғанимийга таяниб.
Анжуманда Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн, Қувайт ва Уммон давлатлари парламент воизлари иштирок этади.
Маълумки, 5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Малдив Республикаси ва Маврикий республикаси расмий Доха билан дипломатик алоқаларини узганликлари ҳақида маълум қилдилар. Улар Қатарни террорчиларни қўллаш, бошқа давлатлар ишига аралашиш ва адоватли сиёсат юритишда айбладилар.
Кейинроқ Мавритания ва Комор ороллари ҳам уларга қўшилдилар, Иордания ва Жибути эса ўз дипломатик ваколатхоналарининг даражасини сусайтирдилар.
Орадан бирмунча вақт ўтиб Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн Дохага 13 пунктдан иборат шартларни жўнатиб, 10 кун ичида уларни бажаришни талаб қилдилар ва шундагина жазо чоралари бекор қилинишини айтдилар. Кейин муддат яна 48 соатга узайтирилди.
Қатар бу талабларни бажариб бўлмайди деди.
13 август куни Саудия Арабистони ҳукумати Қатарга нисбатан чекловларни камайтирди.

back to top