Швециядаги масжидга ирқчилар ҳужум қилди

Швециядаги масжидга ирқчилар ҳужум қилди

Сешанба куни Швециянинг Сеффле шаҳри Исломий маданият марказига қарашли Сеффле масжидига номаълум кишилар ҳужум қилди.

Швеция ҳуқуқ-тартибот органлари қўлбола портловчи ускуна воситасида масжидга қилинган ҳужумни адоват туфайли жиноят деб баҳоламоқда.
Ҳужум натижасида Сеффле шаҳри масжиди деворлари ва асосий намозхона зарар кўрди. Хайрият, қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.
«Ойналар синган, деворлар шувоғи кўчиб тушган. Ҳар куни масжидга ўртача 100 киши намоз ўқиш учун келади», – аниқлаштирди масжид имоми Абдуҳаким Адан.
Бу Швециядаги масжидларга уюштирилаётган ягона ҳужум эмас – сешанба куни бир гуруҳ ирқчилар қадамий ва энг йирик масжидлардан бўлмиш Стокгольм жоме масжидига ҳужум қилдилар, деб хабар беради «Анадолу» агентлигига масжид имоми Холид Албат. Номаълум шахслар масжид кираверишига насроний дини тимсоли бўлмиш хочни осиб кетганлар, деди имом.
«Улар бизнинг Стокгольмда бўлишимизни истамайдилар. Масжид ёпилишини хоҳлайдилар. Ҳодисадан полция огоҳ этилган, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – маълум қилди имом.
Албатнинг айтишича, ушбу масидга аввал ҳам бир неча бор ирқчилар ҳужум қилишган. Йилига камида икки марта шундай ишларни қилишади, деган Албат.
Яна Сёдерманланд округининг Флен муниципалитетида жойлашган масжидга ҳам ирқчилар хоч илиб кетишгани маълум.
Yenicag.Ru

back to top