Астанада намозхона очгани учун савдо марказига жарима солинди

Астанадаги Mega Silk Way савдо-кўнгилочар марказига суд намозхона учун жарима солди.

«Намозхонада маҳаллий ижро органлари билан келишилмаган ҳолда ибодат қилинган, бу Қозоғистон қонунчилигининг бузилиши саналади», – дейилади хабарда.
Судда савдо маркази вакили айбни тан олди ва жарима миқдорини камайтиришни сўради. У айни кунда савдо маркази намозхона фаолиятини пойтахт Дин ишлари бошқармаси билан мувофиқлаштирганини айтди.
Марказга 300 минг тангадан ортиқ жарима солинган ва намозхона фаолияти уч ойга тўхтатиб қўйилган.

back to top