Яҳудийлар Фаластин мактабига ҳужум қилди

Яҳудийлар Фаластин мактабига ҳужум қилди

15 нафарга яқин кўчириб келтирилган яҳудийлар Наблус шаҳри жанубида жойлашган Бурин қишлоғидаги мактабга бостириб кирди.

Фаластин ҳукумати қошидаги Аҳоли пунктлари бўйича бошқарма вакили Ҳасан Даглас «Анадолу» агентлигига маълум қилишича, яҳудийлар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига ҳужум қилиб, ўқув муассасининг ускуналари ва жиҳозларига зарар етказдилар.
Наблус туманида 39 та ноқонуний қурилган яҳудий тураржойлари бор, уларда 40 минг киши яшайди.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Шарқий Қуддус 1967 йилдан бери Исроил истилоси остида. У ерда 200 дан ортиқ, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида эса ярим миллионга яқин ноқонуний кўчирилган яҳудийлар истиқомат қилади. Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, барча яҳудий тураржойлари ноқонуний қурилган ҳисобланади.

back to top