АҚШ мусулмонлари Трамп давридаги исломофобиянинг даражасини баҳолади

Ислом-Америка муносабатлари Кенгаши вакили Ибрагим Хупер The Independent нашрига берилган интервьюсида Доналд Трамп даврида АҚШдаги исломофобия даражасини баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, Трамп президентлиги даврида мамлакатда исломофобия даражаси худди 2001 йил 11 сентябрдан кейин бўлганидек сезиларли даражада ортган.
Хупер бугун кўпчилик мусулмонлар ўзларининг диний мансублигини ошкор қилишга журъат этолмаётгани, ҳижоб туфайли ҳужумлардан қўрққанлари учун иложи борича кўчага чиқмасликка уринаётганини хавотир билан таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойининг бошларида АҚШ олий суди бир нечта мусулмон давлатлари, жумладан, Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларига мамлакатга киришга рухсат бермади. Тақиқ АҚШда на оилавий, на иш бўйича алоқалари бўлмаган кишиларга татбиқ этилди.

back to top