Исроил халқаро ҳамжамиятнинг хайрихоҳлигини сотиб олмоқчи

Исроил халқаро ҳамжамиятнинг хайрихоҳлигини сотиб олмоқчи

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Исроилга ёрдам берган мамлакатларга кўмак жамғармасини очиш ҳақида эълон қилди. The Times of Israel нинг хабар беришича, жамғарма Исроилга ҳамжиҳат бўлган Африка, Осиё, Шарқий Европа ва Тинч океани ҳудуди мамлакатларига «50:50» принципи асосида ёрдам беради.

Исроилга ёрдам берган давлатлар у жаҳонда етакчи ҳисобланган соҳалар, жумладан, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, киберхавфсизлик, технологиялар ва ҳ.к. бўйича миллион доллардан ёрдам оладилар.
Дастлабки маълумотларга кўра, жамғарманинг умумий капитали 50 миллион долларга тенг. Маблағ давлат бюджетидан ажратилади.

back to top