Эрдўғон Туркиянинг Қуддусдаги консулини мамлакатнинг Фаластиндаги элчиси этиб тайинлади

Эрдўғон Туркиянинг Қуддусдаги консулини мамлакатнинг Фаластиндаги элчиси этиб тайинлади

Туркиянинг Қуддусдаги бош консули мамлакатнинг Фаластиндаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон маълум қилди.

Туркия консуллиги ҳудудида шу мазмундаги кўрсаткични ўрнатиш ҳозирча имконсиз, чунки, Эрдўғоннинг сўзларига кўра, «Қуддус айни пайтда истило қилинган ҳудуд саналади». Шунга қарамай, Туркия раҳбарининг яна бир марта таъкидлашича, «Шарқий Қуддус бутун Ислом олами томонидан тан олинган Фаластин пойтахти саналади», деб ёзади NEWSru.co.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши ва у ерга Америка элчихонасини кўчиришини маълум қилди. Бу қадам жаҳон ҳамжамиятининг танқидларига сабаб бўлди. БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти бу қарорни ноқонуний деб тан олди.

back to top