Новқатда янги ижтимоий-маданий мажмуа қурилади

Новқатда янги ижтимоий-маданий мажмуа қурилади

Қирғизистоннинг Новқат шаҳрида мактаб, поликлиника, болалар боғчаси ва масжид қурилади. Қурилиш ташаббускори ва ҳомийси сифатида «Ассанабил» хайрия фонди иштирок этади.

Ноокат шаҳрида яна бир катта ижтимоий-маданий марказ қурилишини бошлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Қирғизистон Республикаси Жукорғу Кенгаши депутати Т.Зулпукаров, «Ассанабил» фонди раҳбари Саид Баюмий, туман ҳокими Д. Маматалиев ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Лойиҳа доирасида 500 ўқувчига мўлжалланган икки қаватли мактаб, поликлиника ва 100 ўринли болалар боғчаси, болалар майдончаси, футбол майдони ва масжид қурилади. Иншоотлар давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган бўлади.
Бу «Ассанабил» хайрия фонди томонидан қурилаётган биринчи ижтимоий-маданий мажмуа эмас. Айни пайтда Бишкек ва Қизил Қия шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш объектлар қурилмоқда.
«Ассанабил» хайрия-жамоат фонди бир неча ўн йиллар давомида жамият учун фойдали қатор иншоотларни қуриб фойдаланишга топширди. Унинг ёрдами билан 35 та мактаб, 16 та медпункт, фельдшерлик пунктлари қуриб фойдаланишга топширилган.

back to top