Америкада ўзгача тарихга эга масжид очилди

АҚШ нинг Нью-Гемпшир штатида жойлашган Кин шаҳрида биринчи масжид очилди.

Авваллари, Либертариан эътиқод диний ташкилотнинг икки қаватли биносининг алоҳида бир хонаси мусулмонлар учун масжид вазифасини ўтаган.  Ўтган йили либертариан фаоли Иан Фриман Тенессилик мусулмон радиобошловчи Уилл Коули билан танишиб қолди. 36 яшар жаноб Коули 20 ёшида Ислом динини қабул қилиб мусулмон ҳақ-хуқуқларини химоя қилувчи Muslims4Liberty ташкилотига асос солган. Sentinel Source хабар беришича, Иан Фриман Уилл Коулига Теннесидан Нью-Гемпширга кўчиб келишни ва у ерда имомлик қилишни таклиф қилади. Жаноб Коули рози бўлган тақдирда Иан Фриман масжид учун икки қаватли бинони ҳадя қилишга сўз беради. Шу аснода жаноб Коули қўрсатилган саховатни Аллоҳнинг инъоми деб билиб Кин шаҳри сари отланади. Манзилга етиб боргач, у ҳашар йули билан масжид биносини таъмирдан чиқарди. Диний китобларни қамраб олган кутубхона ва она-бола хонаси мусулмонлар учун ўз эшикларини очди. Таъмир талаб иморатни бинойидек қилиш учун атиги 25 минг доллар сарфланди. Масжид очилишида маҳаллий тадбиркор Мухаммад Али азон чақириб анчадан бери бу кунни интиқлик билан кутаётган мусулмонларни хонақо сари чорлади.

back to top