Logo
Print this page

Болалар “Пайғамбар сийрати” ўйинида қатнашишди

Россия Федерациясининг Саратов вилояти Озинки қишлоғининг жомеъ масжидида маҳаллий мактаб ташкиллаштирган болалар савол-жавоб ўйини бўлиб ўтди.

Унда турли хил ёшдаги қизлар ва ўғил болалар иштирок этишди. Тадбир бошида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг асосий босқичлари ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди. Сўнгра болалар уч гуруҳга бўлиниб қизиқарли савол-жавобда иштирок этишди. Улар Набий алайҳиссалом сийратлари ва Ислом тарихига оид саволларга жавоб беришди. Қолаверса, ёш мусулмонлар эпчиллик ва чаққонлик машқларини бажариб “Пайғамбар сийрати” ўйинида иштирок этишди. Мактаб ўқитувчиси Алфия Каримова фикрига кўра, болалар савол-жавобда муваффақиятли қатнашиб юқори билим савияси кўрсатдилар. Тадбир якунида барча иштирокчиларга ширинлик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Яна бир эътиборга лойиқ жиҳати шуки, Озинкалик ўкувчилар дарсларда Шариат аҳкомларини ўрганибгина қолмай балки бола салоҳиятини ривожлантириш учун мўлжалланган интеллектуал ва ижодий вазифаларни ҳам бажаришади.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика