Эрдўғон Америкалик мусулмонларга мурожаат қилди.

Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон ҳар йили АҚШ нинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган ”Америка мусулмонлар жамияти” ва ”Шимолий Америка Ислом ҳамжамияти” иштирокидаги тадбир қатнашчиларига видео мурожаат йўллади.

Турк оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар берган Yenicag.ru портали таъкидлашича,  бу йилги мажлисга Американинг барча штатларидан мусулмонлар ташриф буюришди. Жаноб Эрдўғон ўз мурожаатида Америка мусулмонларини хушёр тортишга ва огоҳ бўлишга ундади .”Мусулмон ўлкалари урушлар, тартибсизликлар ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммолардан азият чекмоқда. Суриядан Ироққача, Сомалидан Ямангача бўлган ҳуҳудларда мусулмонлар очлик , қашшоқлик ва терроризм гирдобида қолмоқда. Бундай шароитда мусулмонлар хушёр тортиб қўлдан келган барча зарур ишларни амалга оширмоқлари лозим” деди у. Шу билан бирга, жаноб Эрдўғон Қуддусга доир  қарор борасида Ислом дунёсини қўли баланд келганига эътибор қаратиб, АҚШ ваИсроилни ваъзиятини чигаллаштирмасликка чақирди. “Қуддус  масаласи бўйича овоз бериш жараёнидан ҳар биримиз тегишли хулоса чиқаришимиз даркор. Хусусан, АҚШ ва Исроил хукуматларини шундоқ ҳам  танг бўлиб турган вазиятни кескинлаштирмасликка чақираман. Чунки биз кимнингдир шахсий манфаати ва ғаразларини деб мусулмонлар учун  ўта муҳим ҳисобланган Қуддусни қўлдан бой бермаймиз. Қуддус ҳар бир мусулмон учун муқаддасдир. Бизнинг сабримизни синашга асло урина кўрманг”, деб қўшимча қилди Туркия президенти.

back to top