Қиш қиронли кунлар Суриялик қочқинлар ҳаётини издан чиқармоқда.

Ливаннинг Бекаа водийсида жойлашган қочоқлар лагеридан қўним топган Сурияликлар қиш келганидан хавотирда.

Байрут шаҳрининг шарқида жойлашган лагерда 2500 нафар қочоқ яшайди. Уларнинг кўпчилиги ясама чодир ва қўлбола уйларда ҳаёт кечиришмоқда. Электр қуввати кунига бир неча соатгина берилади. Генератор эса ёқилги йўқлигидан ишламайди. Қочоқ болалар учун лагерда мактаб ташкил қилинганлган. Суриялик  аёл-қизлар бекор қолмай малака ошириш тўгаракларига қатнашмоқда. Суриялик қочоқларнинг сўзларига кўра, лагерда иссиқ ўрин-кўрпа ва печка танқислиги мавжуд. Беш йилдан буён лагерда кун кечираётган 70 ёшли Афа ал Набаки айтишича, бошланган совуқ сабаб қочоқлар турмуши оғирлашди. “Биз хатто уруш пайтида ҳам бунчалик қийналмаган эдик. Лагердаги ҳаёт ўта оғир. Қишнинг қаҳратонида одам совуқдан зириллайди. Исиниш учун эса ёқилғи йўқ. Ватанимга қайтмоқчиман ,аммо шу ерда ўлиб кетишимни кўнглим сезиб турибди” дейди оқсоқол. Суриянинг Дераа шаҳридан тўрт фарзанди билан Ливангв қочиб келган 40 ёшли Абу Саид иш йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлган. “Кунлик иш топсамда меҳнатим эвазига сариқ чақа тўлашади” дейди у. Урушдан кейин она юртига қайтишни режалаштираётган суриялик: “Шундоқ ҳам чидаб бўлмайдиган яшаш шароитимизни озгина бўлса ҳам  яхшилаш учун  ишлашимиз керак” деб қўшимча қилди Абу Саид.

back to top