Рождествони нишонлашни мусулмонлардан ўрганиш керак.

Яқиндагина Озарбайжон пойтахти Бокуга борган америкалик сиёсатшунос Раул Лоуэри Контрерас у ердаги Рождество байрамини нишонлаш учун кўрилаётган тайёргарлик кўламидан ҳайратда қолди.

Islam News портали The Hill нашрига таяниб хабар беришича, мусулмон пойтахтида насоролар байрамини муносиб кутиб олишга қаратилган саъйи ҳаракатлар америкалик сайёҳни лол қолдирган. У, айниқса шаҳар марказида ўрнатилган 15 метрлик арча ва унинг ёнида Ийсо алайҳиссалом туғилган онлари акс этган саҳна кўринишидан қаттиқ таъсирланди .Эслатиб ўтамиз, у 2017 йилда Бокуда бўлиб ўтган Ислом анжуманида иштирок этган.
Бу каби хабарни ўқигач йиғлашингни ҳам, кулишингни ҳам билмай қолар экансан. Ҳақиқатда ҳам ҳозирги кунларда мусулмон мамлакатларга келган киши ўзини бирор бир христиан давлатида юргандек ҳис этиши табиий. Ҳа, биз мусулмонлар ғайридинларни байрамини нишонлашда улардан ҳам ўтиб кетдик. Ажабланарли томони шундаки, биз мусулмонлар ўз байрамларимиз ҳайитларни нишонлашда бунчалик харакат қилмаймиз. Бир биримизни рождество билан табриклашни хали бошламадик, шунга ҳам шукр. Балки....

back to top