Санкт Петербургдаги портлашни миллатчи оғуфуруш уюштирган

Санкт Петербургда содир бўлган портлашни уюштиришда гумонланаётган эркак тергов қўмитасида сўроқ қилиниши натижасида айбига иқрор бўлди, деб хабар бермоқда ўз манбаларига таянган “Фонтанка”.

Унга кўра, муқаддам оғуфурушлик учун маҳкамага тортилган петербурглик 35 ёшли Дмитрий гумон остида. Қайд этилишича, у портлашни бир ўзи уюштириб амалга оширган. Ўз манбасига таяниб хабар бераётган Интерфакс агентлиги таъкидлашича, гумонланувчи миллатчи ҳаракати аъзосидир. У 30 декабрь куни ҳавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олиниб сўроқ учун тергов қўмитаси вакилларига топширилган эди.
Аввалроқ ИШИД ташкилоти ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олган эди. Аммо исботловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган.
27 декабрь куни амалга оширилган портлаш натижасида 18 киши жароҳатланди. Президент Владимир Путин бу ҳодисани террор хуружи деб атаган бўлсада, терговчилар уни қотилликка суиқасд деб баҳолашмоқда.
Портлашни содир этган Дмитрийнинг сўзларига кўра, у бу мудҳиш хужумни экстрасенслар гуруҳини кенг оммага танитиш учун уюштирган. ”Жуков кўчасидаги 23 уйда мактаб жойлашган бўлиб, у ер экстрасенс гуруҳининг қароргоҳидир. Мен у жойга қатнаб туришимни одамлар билиши учун бу бомбани ясаганман“дейди маҳкум.

back to top