Трампнинг аксилислом ҳаракатлари мусулмонларни янада жипслаштирмоқда

АҚШ нинг Чикаго шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Америка мусулмонлари жамияти ва Шимолий Америка ҳамжамиятининг қўшма йиғилиши қатнашчилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг аксилислом сиёсати ва баёнотларини муҳокама қилишди. 2017 йил 29 декабрда бошланган бу тадбир ўз ниҳоясига етди.

Тадбир қатнашчилари шуни таъкидлаб ўтишдики, Дональд Трамп сайлов олди дастурида мусулмонлар шаънига бўлмағур гапларни айтган. 2017 йил 20 январида бўлиб ўтган қасамёд маросимидан сўнг эса, у етти мусулмон давлат фуқороларига АҚШ ҳудудига киришни таъқиқлаб қўйди. Мажлис иштирокчилари Трампнинг сиёсати муҳожирларга ҳам қарши  эканлигига алоҳида урғу беришди. Тадбир доирасида Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиш ҳақидаги қарори  борасида фикрллар алмашилди. Бир сўз билан айтганда, Трампнинг аксилислом сиёсати мусулмонларни янада жипслаштириб, уларни ўз фикрлари ва сиёсий қарашларини ҳимоя қилишга ундади.

back to top