Нетаняху партияси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини босиб олмоқчи

Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси Лиқуд партиясининг марказий қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Лиқуд партияси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган исроилликларнинг ноқонуний қурилган қишлоқларини Исроил худудига  қўшиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқуллади. Унга кўра, у ерда Исроил қонунлари устувор бўлиб, қўшимча қишлоқлар барпо этилиши назарда тутилган. Лиқуд партиясининг аъзолари якдиллик билан овоз берган бўлсаларда , бош вазир Нетаняху партиядошларининг ушбу қарорини ҳозирча изоҳламади. 1951 йилдан бери Исроил ҳукумати ила бор у ердан мажбуран кўчирилган Фаластинликларнинг молу-мулкларини ўз фойдасига қонунийлаштириш ҳаракатини бошлаб юборди. Исроил ҳукумати томонидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қурилган биринчи қишлоқ Кафар Атисиюндир. 1967 йилга қадар ғарбий соҳилда бирон бир яҳудий яшамаган бўлиб, ҳозирга келиб уларнинг сони 420 минг кишига етган. Шарқий Қуддусда эса 220 минг яҳудий истиқомат қилади. Ҳалқаро қонунчиликка кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил қурдирган барча қишлоқлар ноқонуний ҳисобланади.

back to top