Туркиянинг инсонпарварварлик фаолияти бутун дунё учун ўрнакдир

Шу кунларда АҚШда бўлиб ўтган Америка Ислом  жамияти ва Шимолий Америка Ислом ҳамжамияти иштирокида йиғилиш доирасида Туркия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бошқармаси  томонидан “Туркиянинг инсонпарварлик ва миграция сиёсати” га оид махсус кўргазма ташкил қилинди.

Бошқарма бошлиғи Меҳмет Гуллу ўғли Анадолу ахборот агентлигига берган интервьюсида, АҚШда ҳар йили бўлиб ўтадиган ушбу йиғилиш Туркиянинг ҳалқаро майдонда олиб бораётган сиёсати ҳақида сўзлаб бериш имкониятини беришини таъкидлади. “Биз Америка мусулмонларига Туркия ҳукуматининг Сурия, Бангладеш, Фаластин ва Африка мамлакатларига кўрсатётган инсонпарварлик ёрдами ҳақида гапириб бердик” деб қўшимча қилди у. Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ёрдами юксак баҳоланибгина қолмай, жаҳон ҳамжамияти учун ўрнак деб эътироф этилмоқда.

back to top