Эрдўғон: Демократия АҚШ манфаатларига мос келгандагина тилга олинади

Анадолу агентлигидан иқтибос келтирган Yenicag.ru  портали  хабар беришича, жаноб Эрдўғон  бу ҳақида  Туркиянинг Дузжа вилоятида  бўлиб ўтган йиғилишда гапирган.

“АҚШ хукумати БМТга молиявий ёрдам беришни  тўхтатмоқчи экан. Хўш, ундай бўлса, уларнинг демократияси қани? Демак, АҚШ ҳукумати демократия тўғрисида шароитга қараб гапирар эканда. Ҳозирги кунда турк байроғи Африка мамлакатларида ҳилпираяпти. Суданлик ва Чадлик ёшлар  турк байроғини ушлаб, шу аснода мамлакатимизга ўз муҳаббатларини ифода этишмоқда. Бу биз  ҳеч қачон Африкаликларга паст назар билан қарамаганлигимиз туфайлидир. Бир тасаввур қилиб кўринг, 15 йил олдин Африка қитъасида атиги 12 элчихонамиз фаолият кўрсатган. Ҳозирга келиб уларнинг сони 41тага етди. Туркия барча Африка давлатлври билан муносабатларини ривожлантиради “деди у. Жаноб президент Қуддус мавзусини ҳам тилга олиб, Туркиянинг бу масалада ҳақ эканлиги ва қўли баланд келганлигини айтиб ўтди. “Ғарб мамлакатлари,  Сурия ва Ироқ борасидаги фикрларимиз ҳамда демократия ва иқтисодни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳусусидаги мулоҳазаларимиз тўғридир.  Шу билан бир қаторда, Қуддус масаласида ҳам ҳақ эдик ва ғолиб чиқдик” деди жаноб Эрдўғон.  Унинг сўзларига кўра, Туркия Ислом ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётганнлиги боис Турк ҳукуматининг жаҳон ҳамжамиятига қилган чақириқлари бесамар қолмади. ”Мен ислом мамлакатлари етакчилари ҳамда Россия, Гермния, Франция раҳбарлари ва Рим папаси билан телефон мулоқотлар ўтказдим. Иордания қироли Абдуллоҳ ва Фалаластин  муҳторият раҳбари Маҳмуд Аббос билан биргаликда қилган саъй-ҳаракатларимиз натижасида 128 та давлат бизларни қўллаб қувватлади”деб қўшимча қилди Туркия президенти.

back to top