Logo
Print this page

Янги туғилган чақалоқларга “Қуддус – Фаластин Пойтахти” деб исм қўйилди

Фаластинлик ота АҚШ президентининг Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилганига ўз муносабатини ажойиб тарзда изҳор қилди, дея хабар бермоқда fitrat.uz сайти.

У янги туғилган 3 нафар эгизак фарзандларининг исмини Қуддус, Асима ва Фаластин – Қуддус Фаластиннинг Пойтахти – деб қўйди. Ўғил болаларга Қуддус ва Фаластин, қизалоққа эса Асима деб ном берилди. Болаларнинг отаси 30 ёшли Нидал ас-Сикалининг сўзларига кўра, у бундай тарзда Қуддуснинг фаластин, араб ва мусулмонларга тааллуқлилигини таъкидламоқчи. “Қуддус доим Фаластиннинг пойтахти бўлиб қолади”, – дейди у.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика