Қамчиқ довонидаги ягона масжид очилди

Қамчиқ довонидаги ягона масжид очилди

Бугун 2018 йилнинг 2 январь куни нафақат Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Кўксарой маҳалласи учун, балки воҳа ва водий, шунингдек, бутун Ўзбекистон аҳолиси учун қувончли воқеа содир бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу ҳақда fitrat.uz сайти ёзмоқда.

Чунки Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари очиб бердилар ва айнан шу масжидга меҳру-муҳаббатлари ўзгача эканлигини, шу сабабдан ушбу тадбирга шахсан ташриф буюришни истаганликларини таъкидладилар. Масжид шундай ҳудудда жойлашганки, у бамисоли чанқаган инсоннинг чанқоғини қондирувчи қудуқ кабидир. Чунки йўлдан ўтган олиму фузало, обиду зоҳид, қўйингчи, барча мўмин-мусулмонлар унда намозларини бекаму кўст адо эта оладилар.

 

back to top