Мянмада Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги мактаб очилди

Мянмада Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги мактаб очилди

Бангладешда Мянмалик 85 минг қочоқ яшайдиган энг катта лагерьда Чеченистон Республикаси биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги мактаб очилди.

Ҳозирда у ерда ота-онасидан жудо бўлган 350 нафар етим болалар таҳсил оладиган бўлиб, кейинчалик ўқувчилар сонини 1000 та гача етказиш кўзланмоқда. ”Бангладеш ва Мянма чегарасида жойлашган қочоқлар лагерьида олиб бораётган ҳайрия фаолиятимизни бир дақиқага ҳам тўхтатмадик. Ва ниҳоят биз бу ерда Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги мактаб очишга муваффақ бўлдик”деб айтди Рамазон Қодиров. Унинг сўзларига кўра, болалар биринчи босқичда ўқиш ва ёзишни ўрганади. Ундан ташқари мактабда Қуръони Каримдан сабоқлар ўтилади. Барча ўқувчиларга форма тарқатилиб, мактабда икки маҳал овқат берилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Мянмада роҳинжа мусулмонларига қарши зўравонликлар 2017 йил 25 августида бошланган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тақдим этган маълумотларга кўра, ҳукумат ҳарбий қўшинлари мутаассиблар билан биргаликда роҳинжа қишлоқларига ҳужум қилиб, тинч маҳаллий аҳолини ўлдириб, уй-жойларини ёқиб юборган. Шу билан бирга, Бангладешга қочиб ўтган роҳинжа мусулмонлари Мянмага қайтиб келмасликлари учун Мянма ҳарбийлари чегараларни миналаштиришган. Ватанидаги таъқибдан Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонларига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами ҳақида Аҳмад ҳожи Қодиров жамғармаси олдинги йили хабар берган эди. Шу билан бир қаторда, Россиянинг кўплаб шаҳарларида, шу жумладан, Грозний ва Москвада роҳинжа мусулмонларини қўллаб қувватлаш намойишлари бўлиб ўтган. 2017 йил ноябрь ойининг охирларида Мянма ва Бангладеш ҳукуматлари қочоқ мусулмон роҳинжаларни уйларига қайтариш тўғрисидаги битимга имзо чекишди.

back to top