2017 йилда Ал-Ақсо масжиди ҳудудига 25 мингдан ортиқ мутаассиб яҳудийлар бостириб кирган

2017 йилда Ал-Ақсо масжиди ҳудудига 25 мингдан ортиқ мутаассиб яҳудийлар бостириб кирган

Ўтган йил давомида Ал-Ақсо масжидининг ҳовлисига 26 мингга яқин мутаассиб яҳудийлар бостириб кирган.

Олдинги йилларга нисбатан бу энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Қуддус Ислом жамғармалари бошқармаси. Унинг бошлиғи Шайх Аъзам Ал-Ҳатиб сўзларига кўра, 2017 йилда 25 630 мутаассиб яҳудийлар Ал-Ақсо масжидига қарши иғво ва фитналар уюштиришган. «Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди Иордания қироли Абдуллоҳ ҳимоясидадир. Исроил ҳукуматининг 1967 йилдан бери Ал-Ақсо масждининг мавқеини ўзгартиришга қаратилган уринишлари ҳозирча бесамар бўлмоқда. Биз Исроил ҳукуматининг ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан норозимиз» деб қўшимча қилди Жаноб Ал-Ҳатиб. Маълумот учун, 2016 йилда Ал-Ақсо масжиди ҳудудига Исроил ҳарбийлари ҳамроҳлигида 14 806 мутаассиб яҳудий бостириб кирган. 2013 йилдан буён Исроил ҳукумати яҳудий кўчкиндиларига полиция ҳамроҳлигида Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берган. Шу билан бирга, Исроил мутасаддилари вақти-вақти билан ёш фаластинликларни масжидга киришларини чеклаб туради. Шарқий Қуддусда жойлашган Ал-Ақсо масжидини Исроил ҳукумати 1967 йилдан бери истило қилиб келади.

back to top