Трампнинг сўзлари АҚШ-Покистон муносабатларини совушига олиб келиши мумкин

Покистон ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг Исломобод шаънига айтилган иддаоларини асоссиз деб билмоқда. 

News International​  маҳаллий нашри ёзишича, АҚШ президенти ижтимоий тармоқларда Исломободни кескин танқид қилганидан сўнг Покистон ташқи ишлар вазирлиги 2018 йил 1 январь куни мамалакатдаги АҚШ элчисини чақиртириб ўз эътирозини билдирди. 2018 йил Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги илк чиқиши Покистон хусусида бўлиб, у ерда Исломобод АҚШ дан миллионлаб-мильлиардлаб ёрдам олаётганига қарамай терроризмга қарши курашда кўмаклашмаётганлиги ва Афғонистондаги жангариларни ўз ҳудудида яшираётгани таъкидланган. Шу билан бир вақтда, АҚШ оммавий ахборот воситаларида АҚШ Покистонга ажратилиши режалаштирилган 255 миллион доллар берилиши тўхтатгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

back to top