Тожикистонда чекиш буткул тақиқланади

Тожикистонда чекиш буткул тақиқланади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон «Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида»ги қонунга имзо чекди.

Бу Yenicag.Ru ҳақда ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тожикистон парламенти ўтган йили ҳукуматнинг «тамаки маҳсулотларини фойдаланишни чекловчи» янги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Тамаки маҳсулотларни чеклаш тўғрисидаги 2010 йилдан буён мавжуд қонун билан жорий йилдаги янги қонунни солиштирганда мамлакатда чекиш тақиқловчи қоидалар янада кучайтирилган.

Янги қонун нормаларига кўра, лифт, метро, аэропорт, темир йўл станциялари, хизмат уйлари, ётоқхона, кафе, ресторанлар, жамоат транспортлари, давлат ва хусусий корхоналар идоралари ва жамоат биноларида чекиш ман этилади.

Бундан ташқари, мамлакат соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий муҳофаза қилиш, маданият, спорт ва диний ташкилотлар биноларига яқин юз метр масофада тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган.

Ишлаб чиқилган янги қонунга кўра 18 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки сотиш ёки сотиб олиш ҳам тақиқланган. Сотувчи харидорнинг 18 ёшга тўлмаганига шубҳа қилса, унинг шахсини аниқловчи ҳужжатини талаб қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

back to top