Ўзбекистонда Мусҳафи шариф чоп қилинмоқда

Ўзбекистонда Мусҳафи шариф чоп қилинмоқда

Алҳамдулиллаҳ, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида бугун Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланди.

«Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.
Бугун мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга шайх ҳазратларининг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа кўпгина азиз меҳмонлар ҳозир бўлишди.
Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинди.

 

back to top