Мусулмонлар бағрикенг бўлиб чиқишди

Мусулмонлар бағрикенг бўлиб чиқишди

2017 йилнинг15–20 декабр кунлари Россиянинг 48 ўлкасидаги 137 аҳоли яшаш пунктларида ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар натижаларидан аён бўлишича, Россия аҳолисининг динларга муносабати сўнгги 10 йилда сезиларли даражада ўзгармаган.

 «Интерфакс-религия» марказининг маълум қилишича, россияликларнинг 49 фоизи мусулмонларга ижобий муносабатда (2008 йилда 50 фоиз эди), 14 фоизи ёмон муносабатда (аввал 8% эди), 31 фоизи эса бетарафдир. Мусулмонларнинг ўзлари эса бошқа динларга энг бағрикенг қатлам бўлиб чиқишди. Улар фақат динсизлар (атеистлар)га нисбатан муросасиз эканликларини тан олганлар.
Тадқиқотда 18 ёшдан катта бўлган 1600 киши иштирок этган.

back to top