Жаҳоннинг машҳур молия мутахассислари криптовалютани “пуфак” деб таърифлашди

Жаҳоннинг машҳур молия мутахассислари криптовалютани “пуфак” деб таърифлашди

Жаҳоннинг машҳур молия мутахассислари криптовалютани “пуфак” деб таърифлашди

Жаҳон молия тизимида ном чиқарган корчалонларидан бири Джордж Сорос биткоин ва қолган криптовалюталарни “ғирт пуфакнинг  ўзи” деб баҳолади. РИА Новостининг хабар беришича, жаноб Сорос бу ҳақида Давосда бўлиб ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда айтиб ўтган. “Биткоин валюта эмас. Валюта маблағларни барқарор тарзда жамғариш воситасидир.

Қолаверса, унинг курси бир кунда 25 фоизга ўзгариши асло мумкин эмас. Криптовалюта олди-сотдиси билан машғул инсонлар вазиятни тўлиқ тушунишмаяпти”, дейди жаноб Сорос. Яна бир америкалик сармоядор миллиардер Уоррен Баффетнинг айтишича: “барча криптовалюталарнинг охири войлиги боис, у бир дона ҳам криптотанга харид қилмаган”. Шунга ўхшаш фикрни иқтисод бўйича Нобель мукофоти совриндори Йель университетининг профессори Роберт Шиллер, Европа қимматли қоғозлар бозорини назорат қилувчи бошқарма бошлиғи Стивен Мейджор ва Россия Марказий банкининг раиси Эльвира Набиуллиналар ҳам билдиришган.

back to top