Logo
Print this page

Cенсация: Трамп мусулмонлардан узр сўрамоқда

Cенсация: Трамп мусулмонлардан узр сўрамоқда

Cенсация: Трамп мусулмонлардан узр сўрамоқда

 АҚШ президенти Доналд Трам мусулмонларга қарши айтган сўзлари учун афсусда эканлигини айтди. Унинг шов-шувли таассуфи “Хайрли тонг, Британия” теледастурида янгради. Телебошловчи “асл Трамп” билан суҳбат қилиш ниятида эканлигини айтди ҳамда АҚШ президентини халқаро ҳамжамият, британияликлар ва мусулмонлардан аксилислом характердаги ҳақоратомуз чиқишлари учун кечирим сўрага чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрь ойида Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасига Britain First ташкилотига тегишли аксилислом мазмунли видеотасвирларни жойлаштирган эди.  Унинг бу ишидан британ аҳолиси ва дунё мусулмонлари дарғазаб бўлган, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй эса Трампни қоралаганди.
Телебошловчининг саволига жавобан Трамп айтган сўзлари учун узр сўрашга тайёрлигини билдирган . “Сиз уларни (яъни Britain First) ёмон ва ирқчи одамлар деяётганингиз сабаб мен узр сўрашим мумкин, албатта. Мен улар ҳақида ҳеч нарса билмайман. Бу одамлар билан алоқа қилиш ниятим йўқ”, деди Трамп. Унинг бу сўзларини Islam News сайти эълон қилмоқда

Latest from Info.islom.uz

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика