Каталония парламентидаги мусулмон аёл ирқий камситишга қарши курашишга бел боғлади

Каталония парламентидаги мусулмон аёл ирқий камситишга қарши курашишга бел боғлади

Каталония парламентидаги мусулмон аёл ирқий камситишга қарши курашишга бел боғлади

 Республикачилар партияси рўйхатида 10-рақамда турган 36 яшар Нажот Дриуиш хоним Каталония парламенти депутати бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Икки фарзанднинг онаси бўлган Дриуиш хоним ижтимоий соҳа мутахассисидир. У янги лавозимида Каталония сиёсатчилари орасида одат тусига кирган ирқчиликка қарши курашмоқчи.

Нажот Дриуиш келиб чиқиши Марокашдан бўлган Испания фуқароси, Каталония парламентидаги илк муслимадир. “Мен биринчи мусулмон депутат бўлишни хоҳламаганман. Аммо ҳозирда Каталонияда мусулмонларга иккинчи тоифали одамлар деб паст назар билан қаралаётганига томошабин бўлиб туролмайман”, дейди у. Дриуиш хоним тўққиз ёшлигида ота-онаси билан Марокашдан Каталонияга келган. “Кичкиналигингизда испан тилида жуда яхши сўзлашаётганингизни кўрган одамлар сизга илиқ муносабатда бўлишади. Бироқ улғайгач, баъзи муаммолар тўғрисида сўз очсангиз, сизни рақиб сифатида кўра бошлашар экан. Улар бизга фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, таълим олинглар, жамият ишларида фаол қатнашинглар деб уқтиришган. Биз бунинг уддасидан чиққан бўлсак-да, вазият ўша-ўша. Аждодлари бошидан ўтказган кунларни болаларим кўришини асло истамайман”, дейди у BBC га берган интервьюсида Дриуиш хоним.
Маълумот учун: Каталонияда 515 минг мусулмон истиқомат қилади. Бу аҳолининг 6.8 фоизини ташкил этади.

back to top