Қозоғистонда номаълум киши кўчада қолган оилага уй ҳадя қилди

Қозоғистонда номаълум киши кўчада қолган оилага уй ҳадя қилди

Суд қароридан сўнг бошпанасиз қолган оилага номаълум саховатли инсон уч хонали уй ҳадя қилди.  Болалар уйида катта бўлган қарағандалик Евгений Дмитриев турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан эски уйда яшаётган эди. Аммо бирдан пайдо бўлган қариндоши суд орқали ундан уйини тортиб олди. Оқибатда Дмитриевлар оиласи нафақат уйдан, балки ишидан ҳам айрилди. Маҳаллий нашрларда мазкур воқеа ҳақида мақоллалар чиққач, номаълум ҳомий уларга жиҳозланган уч хонали уй совға қилди. Оила бошлиғининг айтишича, у бу ишни ким қилганини ва кимга миннатдорчилик билдиришни билмайди.

back to top