Ҳоким Исломга қарши сўзлари учун узр сўради

Ҳоким Исломга қарши сўзлари учун узр сўради

Австралиянинг Лонсестон шаҳрида бўлиб ўтган фуқароликка қабул қилиш тадбирида мусулмон аёл ҳақорат қилинди. Ислом динини қабул қилган асли япон миллатига мансуб Рина Йошизава Австралиянинг янги фуқароларига паспорт бериш тадбирида қатнашаётганида, тўсатдан Исломга нисбатан нафратли насроний томонидан дўқ-пўписаларга дучор бўлди.

“Унинг гапларини диққат билан тинглаб иззат-ҳурмат кўрсатганимга қарамай, овозини баландлатиб мени ёвуз одам деб хақорат қилди ва нотўғри эътиқодда эканимни айтди”, деди у. Унинг турмуш ўртоғи Бен Ницшке: “Бизга ўзга дин вакилларига эҳтиром кўрсатишни ўргатишган. Булар эса аксини қилишмоқда”, деб тажовузкорнинг хулқини қоралади. Лонсестон шаҳри хокими Альберт ван Зеттен ҳам ушбу нохуш ҳодисани қоралаб, бутун шаҳар номидан узр сўради.

back to top