Саудиялик шаҳзода тутуқунликдаги ҳаётида ҳақида сўзлаб берди

Саудиялик шаҳзода тутуқунликдаги ҳаётида ҳақида сўзлаб берди

Саудия Арабистонида порахўрликка қарши ўтказилган амалиётлар натижасида ҳибсга олинган миллиардер, қиролнинг жияни Валид ибн Талал Ал Сауд тутқунликдаги илк интервьсини берди.

Yenicag.ru хабарига кўра, меҳмонхонанинг люкс хонаси қиролнинг жияни учун қамоқ вазифасини ўтамоқда. Агентликнинг эслатишича, у қирол оиласининг бошқа аъзолари билан биргаликда Риёздаги “Ритц Карлтон” беш юлдузли меҳмонхонасида яшамоқда. Меҳмонхона шарт-шароити тўғрисида: “Мен ўз ватанимда, ўз шаҳримда эканлигимдан мамнунман. Бу ерда мен худди уйимда юргандекман. Ҳеч қандай ноқулайлик сезмаяпман”, деган.  Миллиардернинг сўзларига кўра, тутқунликда бўлганига қарамай, унинг ҳаёт тарзи асло ўзгармаган, кун тартиби қариндош-уруғлар билан телефон орқали мулоқот қилиш, спорт билан шуғулланиш, бассейнда сузиш, пиёда юришдан ва парҳез таомлар истеъмол қилишдан иборатдир. Жаноб Талал ҳамкасблари ва сартароши ундан тез-тез хабар олиб туришганини ҳам таъкидлаб ўтди. Миллиардер унга қарши ҳеч қандай айбловлар қўйилмаганлиги боис яқин кунларда тўла оқланиши, озодликка чиқиши ва иш фаолиятига қайтишидан умидвор.

back to top