БМТ делегацияси Сурия миллий диалоги конгрессида иштирок этиш учун Сочига етиб келди

Бош котибнинг Сурия бўйича махсус вакили Стеффан де Мистура бошчилигидаги БМТ делегацияси Сочига етиб келди, деб хабар беради «РИА-Новости».

Ташкилот вакиллари Сочида бошланган Сурия миллий диалоги конгрессида иштирок этадилар.
Кеча Россияга форум иштирокчиларининг катта қисми етиб келди ва тайёргарлик тадбирлари бошланди. Конгресснинг асосий иш кун – 30 январ.
Тадбирда Сурия жамиятининг 1600 вакили иштирок этиши кутилмоқда, улар орасида ҳукумат аъзолари ва турли мухолиф гуруҳлардан ваколатли кишилар бор. Кузатувчи сифатида БМТ, унинг Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо давлатлар, шунингдек, Миср, Иордания, Ироқ, Ливан, Саудия Арабистони ва Қозоғистондан вакиллар таклиф этилган.
Бу учрашув 2011 йил зиддиятлар бошлангандан бери бунчалик кенг миқёсли иштирокчилар таркибини бир музокара майдонига жамлаган илк тадбирдир. Форумда янги конституцияни ишлаб чиқиш жараёнига старт берилади. Шунингдек, Сурия янги ҳукуматининг президиуми, олий қўмита, ташкилий қўмита ва уч комиссия, жумладан, конституцион комиссия тузилади.
Россия, Эрон ва Туркия Сурияда ўт очишни тўхтатишга доир Астана келишувига кафил давлатлар сифатида ушбу тадбирни биргаликда ташкил этишди.

back to top