Logo
Print this page

Тожикистонда ҳаром гўшт тақиқланди

Тожикистон мамлакатга ҳалол бўлмаган гўшт маҳсулотларини олиб киришни таъқиқлади, бу талабни Давлат ветеринария назорати хизмати барча гўшт таъминотчиларига маълум қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

«Бундай рухсатни олиш учун мутахассисларимиз хорижда гўштни ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзлари билан кўришлари керак. Бундан ташқари, маҳсулот «Ҳалол» маркали бўлиши лозим. Ишлаб чиқарувчиларга фақат шундай талабларга жавоб берган маҳсулотларни Тожикистонга олиб кириш учун рухсат берилади», – дейилади хабарда.
Тожикистон ҳукумати мамлакатга олиб кириладиган гўшт маҳсулотларига талабнинг қаттиқлаштирилгани ҳақида хорижлик ҳамкасбларини хабардор қилди. Таъкидланишича, энди хориждаги гўшт етказиб берувчилар фақат тожик ҳукуматининг тасдиғидан ўтган гўшт маҳсулотларинигина олиб киришлари мумкин.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика