Logo
Print this page

Саудияда барча шаҳзодалар озодликка чиқарилди

Reuters нинг маълумотларига кўра, коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган барча шаҳзода ва тадбиркорлар озод этилган. Уларнинг барчаси Ritz Carlton меҳмонхонасида ҳибсда эди. Меҳмонхонани охирги бўлиб таниқли тадбиркор шаҳзода Валид ибн Талол тарк этган.

Ўтган йили қирол оиласининг бошқа ўнлаб аъзолари ва йирик тадбиркорлар билан биргаликда ҳибсга олинган шаҳзода Валид шанба куни ўзининг Риёздаги уйига келди.
Озодликка чиқишидан бир неча соат аввал шаҳзода ҳадемай озод этилсам керак деган мазмунда интервью беришга ҳам улгурган эди.
«Ҳеч қандай айблов йўқ. Шунчаки, ҳукумат билан айрим масалаларни муҳокама қиляпмиз», – деди 62 ёшли миллиардер-сармоячи. – Яқин кунларда барча муаммоларни ҳал этишимизга аминман».
Шаҳзода ҳукумат билан музокараларда ўзининг коррупцияга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, шу позицияни маҳкам ушлаб турганини айтган. Ибн Талол ўзининг халқаро сармоя ширкати устидан тўлиқ назоратни сақлаб қолишни ва унинг активларини давлатга бермасликни истаяпти.
Аввалроқ саудиялик расмийлар шаҳзода Алвалидга пулларни ювиш, порахўрлик ва фирибгарлик айблари қўйилаётганини айтгандилар.
Шаҳзода яшаш жойини ўзгартирмоқчи эмас. У Саудия Арабистонини тарк этмаслигини маълум қилди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика