Туркия ёшлар тарбияси борасида ажойиб натижаларга эришмоқда

Туркия ёшлар тарбияси борасида ажойиб натижаларга эришмоқда

Ҳар йили Туркия мактабларининг таътил кунларида масжидлар аҳли ажойиб ишга қўл уради.

Улар ёш болалар учун махсус дастур тузиб чиқишган бўлиб, намозларни масжидда ўқиган болаларга баҳолар қўйиб борилади. Масалан:
Бомдод намози учун 10 баҳо
Пешин намози учун 5 баҳо
Аср намози учун 5 баҳо
Шом намози учун 5 баҳо
Хуфтон намози учун 8 баҳо
Таътил якунида баҳолар жамланиб, ғолибларга турли мукофотлар берилади. Мукофотлар кийим кечакдан тортиб, велосипеду компьютер, планшет, уяли телефон, китоб, ўқув анжомлари ва бошқа турли хил совғалардан иборат бўлади. Совғалар ёшларнинг олган баҳосига қараб фарқ қилади. Масжидга қатнаган ёш бола борки, бу совғалардан бебаҳра қолмайди. Ота-оналарнинг қувончи эса чексиз.

Юқорига