Сурия мухолифати: Россия берган ваъдаларининг биронтасини бажармади

Сурия мухолифати: Россия берган ваъдаларининг биронтасини бажармади

Россия тинч аҳоли устидан авиазарбалар беришда давом этмоқда, шунингдек, Конгресс ишига ташқи безак беришда Асад режими тимсолларидан фойдаланган. Шу икки сабаб туфайли Сурия мухолифати Сочидаги Сурия бўйича конгрессда қатнашишдан бош тортди.

Yenicag.Ru нинг «Анадолу» агентлигига таяниб маълум қилишича, бу ҳақида Сочида журналистларга Сурия қуролли мухолифати етакчиси, ўтиш даври ҳукуматининг собиқ раҳбари Аҳмад Тума айтган. «Россия ўз ваъдаларидан биронтасини ҳам бажармагани бизни ҳайратга солди. Россия ҳарбий фазо кучлари Суриядаги тинч аҳоли устига зарбалар йўллашда давом этмоқда, форум ишида эса Асад режимининг тимсолларидан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, Россия зарур дипломатик хушмуомалаликни намоён қилмади», – деди Тума.
Унинг сўзларига кўра, Сурия мухолиф гуруҳлари манфаатларини конгрессда Туркия делегацияси тақдим этади.
Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Сочидаги конгресс фаолиятига ташқи безак беришда Асад режими тимсолларидан фойдаланилгани учун Сурия мухолифати унда иштирок этишдан бош тортганини маълум қилган эди.
Натижада конгресс ўз ишини 2,5 соатга кечикиб бошлади. Ёпиқ вазиятда ўтаётган форум доирасида қатор мажлислар ўтказиляпти. Якуний баёнот эса конгресснинг сўнгги мажлисида эълон қилинади.

Юқорига