Қодиров жамғармаси сурияликларга жарроҳлик амалиёти харажатларини тўлаб беради

Суриянинг 100 нафар аҳолиси Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги жамғарма маблағлари эвазига даволанади.

Бу ҳақида Чеченистон республикаси раҳбарининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вакили Зиёд Сабсаб маълум қилди. «Жамғарма раиси Аймани Қодирова Сурияда яшовчи ва оғир дардга чалинган 100 кишининг жарроҳлик амалиётини молиялаштиришга қарор қилди», – деди у. Зиёд Сабсабнинг сўзларига кўра, Жамғарма Сурияда бошқа хайрия тадбирларини ҳам уюштиради, жумладан, Қурбон ҳайитда қурбонлик учун 10 мингта қўй сотиб олади ва муқаддас Рамазон ойида 50 минг киши учун ифтор уюштиради. Бундан ташқари, 2018 йилнинг сентябригача кам таъминланган сурияликлар учун 500 минг дона нон тарқатилади.

back to top