Масжидга намоз вақти ҳужум қилинди

Жиноятчилар Германиянинг Аахен шаҳрида жойлашган Ислом жамияти қошидаги масжидга ҳужум қилишди.

Улар бино ойналарини синдириб, эшигига зиён етказиб, деворларида таҳдидли ёзувларни қолдиришган. Ислом жамиятининг минтақавий раҳбари Салоҳиддин Демиржи мазкур ҳужумни қоралаб, у бомдод пайтида содир бўлганини айтди. «Германия ҳукуматидан мусулмонлар хафсизлигини таъминлашини сўраймиз» деб қўшимча қилди жаноб Демиржи.

back to top