Муслима Кардифф университети талабалар кенгашига президент бўлди

Британиянинг Кардифф университети талабалари 1883 йилда ташкил этилган мазкур олийгоҳ тарихида илк бор мусулмон қизни талабалар кенгашига президент этиб сайлади.

Thetab.com нашрига кўра, Фадҳила Ал-Даҳури талабалар кенгаши президенти лавозими учун ўтказилган сайловда 166 та овоз олиб ғолиб бўлган.
Ал-Даҳури жорий ўқув йилида Кардифф университети талабалар кенгашининг вице-президенти сифатида фаолият юритиб келмоқда.
“Мен бу ғалабани Кардифф университети талабаларининг янги даври ва келажаги сари олдинга ташланган улкан қадам деб ҳисоблайман. Қаердан келганингиздан қатъий назар, сиз бу ерда вазиятга таъсир эта олишингиз мумкин”, - деди Фадҳила Ал-Даҳури.
Кардифф университети талабалар кенгашига аъзо этиб сайланган намзодларнинг ҳаммаси жорий йил июл ойида ўз вазифаларини бажаришга киришади.

 

 

back to top