Ивановодаги масжид очиқ эшиклар кунини ўтқазади

Россиянинг Иваново шаҳри мусулмонлари шаҳар жомеъ масжидида очиқ эшиклар куни ўтказилиши ҳақида хабар беришди.

Унга кўра, жорий йил 21 март куни соат 10.00 да барча хоҳловчилар масжидга ташриф буюриб Исломга оид ва мусулмонлар анъаналари тўғрисидаги саволларига жавоб олишлари мумкин. Бундай тадбир олдинги йили ҳам бўлиб ўтганди. Ўшанда юзлаб одамлар масжид остонасини ҳатлаб ўтиб Ислом дини ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлишган. Шунингдек, очик эшиклар кунини ёритишга келган маҳаллий телевидение тадбир ҳақида ажойиб репортаж тайёрлаган.

back to top