Шарқий Ғўта савол ва жавобларда

Mynet Mynet

Дамашқ ёнида 21чи асрнинг энг катта гуманитар фожеаси рўй бермоқда. Мана беш йилдирки,104 квадрат километр майдонида жойлашган Шарқий Ғўта шаҳри Башар Асад армияси томонидан қамал қилинмоқда.

Шаҳар устига бетиним ўқлар ва бомбалар ёғдириши етмагандай, Асад тарафдорлари Шарқий Ғўталикларга келаётган инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилмоқда. Натижада юз минглаб бегуноҳ аҳоли ўлим ёқасига келиб қолган. Асад ҳукуматининг хатти-ҳаракатларидан энг кўп азият чекаётган тоифа бу болалардир. Озиб-тўзиб кетган болакайлар акс этган фотосуратлар барчани ларзага солган бўлса керак.
Мазкур ҳудуд ва у ердаги вазият ҳақида қисқача маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Шарқий Ғўта қаерда жойлашган?
Сурия пойтахти Дамашқдан 10 километр шарқда.
2. Шарқий Ғўта аҳолиси.
400 мингдан иборат бўлган шаҳар аҳолисининг тенг ярмини болалар ташкил этади.
3. Кимлар ҳаётдан кўз юммоқда?
Асад ва Россия қуролли ҳаво кучлари ҳужумлари оқибатида асосан тинч аҳоли ўлдирилмоқда. Охирги уч ой мобайнида 700 нафар Шарқий Ғўталиклар ҳаётдан кўз юмди.
4. Қурбонлар орасида аёл ва болалар борми?
Қамалда қолаётган Шарқий Ғўтада охирги уч ой мобайнида 185 та бола ва 109 та аёл ўлди.
5. Аҳолининг аҳволи қандай?
Шарқий Ғўталиклар беш йилдан бери қамалда қолмоқда. Шаҳарга озиқ-овқат ва дори-дармон киритилиши чекланганлиги боис чақалоқ, бола ва беморлар ҳаётдан кўз юммоқда.
6. Аҳолига қарши қандай қурол-яроғ қўлланилмоқда?
Асад қўшинлари тинч аҳолига қарши қимёвий қурол ҳамда вакуум, кассета, бетон ёрувчи ва бочкалик бомбалар ишлатмоқда.
7. Шарқий Ғўтада неча марта қимёвий қурол ишлатилди?
Ҳарбий можаро бошланганидан буён Асад армияси 46 маротаба қимёвий қуролдан фойдаланган. 2013 йил 21 августида содир бўлган ҳунрезлик натижасида 1400 нафар тинч аҳоли ўлдирилди. Жорий йилда эса Асадчилар уч бора аҳоли устидан хлор газини сочишган.
8. Асад ўзини нима деб оқламоқда?
“Терроризмга қарши курашиш” баҳонасини рўкач қилаётган Асадчилар “террорчилар” Шарқий Ғўтадан кўним топган ва Дамашқни ўққа тутмоқда деб иддао қилмоқда.
9. БМТ нинг жавоби қандай бўлди?
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари бўлган қудратли мамлакатлар сукут сақламоқда. БМТ вакиллари олди-қочди гаплардан нарисига ўтмаяпти.
10. Остонада эришилган келишув Шарқий Ғўтага ҳам ўз таъсирини ўтказадими?
2017 йил 4-5 май кунлари Туркия, Россия ва Эрон Шарқий Ғўта ҳудудини урушдан холи деб эълон қилишган. Аммо Асад ҳукуматига кафил бўлган Россия Асадчилар оташкесим шартларини бузаётганига панжа орасидан қарамоқда.

back to top