Ислом олами уюшмаси раҳбари диний ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қилишга чақирди

Австрия пойтахти Венада “Тинчлик йўлида динлараро мулоқот номли” халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. 26 феврал куни иш бошлаган йиғилишда мусулмон ва насроний оламининг юқори мартабали расмийлари қатнашмоқда.

Халқаро анжуманнинг очилишида сўзга чиққан Ислом олами уюшмаси (ИОУ) бош котиби Муҳаммад бин Абдул Карим Ал-Исса дунёда тинчликни таъминлаш учун диний ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиш муҳим эканини таъкидлади.
“Биз ҳамма битта динга, ғояга ёки фалсафага эътиқод қилиши керак деган фикрга қўшилмаймиз. Ислом дини бундай бўлиши мумкин эмаслигини ўргатади ва мантиқ буни тасдиқлайди”, - дея таъкидлади ИОУ бош котиби.
Абдул Карим Ал-Исса йиғилиш иштирокчиларини умумий инсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ва сақлаб қолишга чақирди.
“Дунёда тинчлик ва барқарорлик қарор топтириш учун муштарак принципларимизнинг 10 фоизини амалга ошириш етарли бўлади холос”, - дея сўзига қўшимча қилди ИОУ бош котиби.
Вена учрашувида муқаддас Макка шаҳридаги Масжид ул-Ҳарамнинг имоми шайх, доктор Солиҳ бин Абдулла бин Ҳумоид ҳам иштирок этмоқда.

back to top