ИШИДга қўшилмоқчи бўлган мусулмон яҳудий озодликдан маҳрум қилинди

Channel 10 Channel 10

Исроил шимолида жойлашган Назарет шаҳрининг туман суди Ислом динини қабул қилган яҳудий Валентин Мазлевскини Сурия ҳудудидаги ИШИД террор гуруҳи жанггарилари сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 38 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Беларус Республикасида туғилган 40 яшар Мазлевски 1996 йилда Исроилга кўчиб келган. Ахборот агентликлари хабарига кўра, Мазлевский ИШИД га қўшилишга урингани учун озодликдан маҳрум қилинган биринчи исроиллик яҳудийдир.
Валентин Мазлевский 2000 йилда Исроил армиясида хизмат қилган пайтда исроиллик мусулмон араб қиз билан танишиб қолганидан сўнг Ислом динини қабул қилиб, унга уйланган. Ҳозирда уларнинг беш нафар фарзанди бор.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ИШИД билан қизиқиб Интернет орқали гуруҳ форумига аъзо бўлган Валентин Мазлевски 2017 йил феврал ойида Сурияга етиб олиш учун Туркияга жўнаб кетаётган пайтда аэропортда қўлга олинган.

back to top