Сурияда инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда

Дамашқ яқинидаги Шарқий Ғута шаҳри, БМТ ХК томонидан қабул қилинган Сурияда гуманитар ярашув келишувига қарамай, бугун тонгдан яна бомбалар ёмғири остида қолди.

Бу ҳақида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн бугун Швейцарияда иш бошлаган Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар кенгашининг 37-сессиясида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Сурияда гуманитар ярашув бўйича резолюция БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саъй-ҳаракатлари туфайли қабул қилинган эди. Олий комиссар резолюцияни тайёрлаш ташаббуси билан чиққан Қувайт ва Швецияга алоҳида миннатдорчилик билдирди.
БМТ вакилининг таъкидлашича, резолюция қабул қилинганига қарамай, Шарқий Ғутанинг оммавий равишда бомбаланиши давом этмоқда.
«Хавотир учун асосларимиз бор, чунки бугун эрталабдан Шарқий Ғутани оммавий равишда бомбалаш яна бошланган», деди Ал-Ҳусайн.
«Инсониятга қарши жиноятлар ер юзининг бошқа нуқталарида ҳам содир этилмоқда, жумладан, Мянманинг Аракон штатида, Конго Демократик Республикасининг Итури ва Касаис вилоятларида, Яманнинг Таиз вилоятида», деди Олий комиссар.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда хавфсизлик чоралари кўрилмаган, шу сабабли жуда аянчли вазият юзага келган.

back to top