Британияда мусулмон таксичи қаҳрамонлик кўрсатди

Буюк Британияда хавфли жиноятчини зарарсизлантирган мусулмон таксичи полиция бошқармаси томонидан тақдирланди. 25 ёшли Муҳаммад Илёс Дадли кўчаларидан бирида ўз автомобилида кетаётган эди, кўзи даҳшатли ҳолатга тушди – йўлда боши ёрилган ҳомиладор аёл ётар, ёнида эса бир болакай йиғлаб турарди.

Муҳаммад аёлга болға билан ҳужум қилган жиноятчи қочиб кетаётганини дарров фаҳмлади ва машинадан тушиб унинг ортидан югурди, деб хабар беради IslamNews сайти Dudley News нашри маълумотларига таяниб.
Муҳаммад ва яна бир жонкуяр йўловчи 49 яшар жиноятчини тутишга муваффақ бўлдилар, у аёлнинг бошини ёргани етмаганидек, бошқа йўловчиларни тунашга ҳам улгурган эди. Жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди. У камида 10 йилга қамалиши айтилмоқда.
Куни кеча Муҳаммад Вест-Мидландс полицияси раҳбаридан жасорати ва жамоат тартибига нисбатан жонкуярлиги учун махсус мукофотни қабул қилиб олди.

back to top